Ҳудудларда  Қурбон ҳайити муносабати билан ўтказилаётган хайрли тадбирлар кўпмиллатли халқимиз ўртасида меҳр-мурувват, оқибат, бирдамлик, аҳиллик ришталарини янада мустаҳкамлашга хизмат қилаётир.

Халқимизнинг маънавий ҳаётида алоҳида ўрин тутадиган, муқаддас ислом динининг эзгу ғояларини яққол ифода этадиган, улуғ байрамимиз Қурбон ҳайити бу йил  ҳам мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби вилоятимизда ҳам кенг нишонланди.

 

Қурбон ҳайитини барча туман-шаҳарларда кўтаринки руҳда, халқимизнинг миллий қадриятларига мос равишда ўтказилди, ҳайит намози ўқиладиган барча масжидларда фуқароларнинг ибодат қилишлари учун зарур шарт-шароитлар ва имкониятларни яратилди, эрта тонгдан жамоат транспорт қатновини ташкил этилиб, масжидлар атрофида автомобиллар вақтинча турар-жойларни ҳозирланди.

Шу билан бирга, ҳар бир туман, маҳалла, овул ва қишлоқлардаги ёрдамга муҳтож ногиронлар, ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотган фуқаролар, кам таъминланган оилаларга ҳамда “Болалар шаҳарчаси ”, Янгиер шаҳри ва Сирдарё туманидаги “Мурувват” уйларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди.

Гулистон шаҳридаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи бемор, ёлғиз ва кекса фуқаролар хонадонига Қурбон ҳайити муносабати билан ташриф буюрилиб, ҳолларидан хабар олинди. Бу эзгу ишлардан Гулистон шахар хотин-кизлар кумитаси ҳам четда қолмади. 

  • Шу куни Янги ҳаёт МФЙ, Бегматов кўчаси 6 уйда,  оғир ижтимоий вазиятда яшовчи Адолат опа Бердиқулова хонадонида бўлдик, унинг ҳолидан хабар олиб, байрам совғаларини топширдик, — дейди шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси Наргиза Тожибоева. -Олчазор кўчасида яшовчи кекса ногирон аёл Насиба ая хонадонида бўлганимизда, онахон қўлларини дуога очиб, узоқ дуо қилдилар.  Ҳайит муносабати билан шаҳардаги  юзга яқин хонадонда бўлиб ҳокимлик совғаларини топшириб қайтдик.

Гузаля Мамедова.