Боёвут тумани Ижодкор ҳамда Маданият маҳалласида миллий қадриятларимизни тиклаш ва урф- одатларимизни ёшларга сингдириш мақсадида “бешик бола -бек боласи” мавзусида тадбир ўтказилди.

Тадбирда ёши улуғ кайвони онахонларимиздан Сорахон Қўзибоева ҳамда Муаззамхон Ғойибназарова лар бошчилигидаги фаол аёллар “Алла” қўшиғини маромига етказиб ижро этишди. Тадбир иштирочилари чақалоқни бешикка солиш маросими ва удумларини кўргазмали намойиш этишди. Шу ерда намойиш этилган 100 йиллик келин либоси ҳмманинг эътиборини тортди.