Президентимиз 2023 йилга юртимизда “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб ном беришни таклиф қилди. Йиғилганлар бу ташаббусни бир овоздан қўллаб-қувватлади.

«Нима учун йилга бундай ном бераяпмиз? Биз Ўзбекистонда олиб борилаётган давлат сиёсатининг марказида инсон ва унинг манфаатларини таъминлашни устувор вазифа этиб белгиладик. Аслида ҳам, бизнинг энг бебаҳо бойлигимиз, бу – бунёдкор халқимиз, дуогўй ота-оналаримиз, навқирон авлодимиз эмас-ми?

Шу юртда яшаётган ҳар бир инсоннинг тинч ва бахтли ҳаёт кечириши, унинг соғлиғи жойида бўлиши, яхши таълим олиши, оиласини тебратиши учун қандай шароит керак бўлса, ҳаммасини яратиб беришга ҳаракат қилаяпмиз ва бу йўлдан асло тўхтамаймиз», — деди Давлатимиз раҳбари ва  «Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш давлатнинг конституциявий мажбурияти сифатида белгиланиши лозим», — дея асоҳа ходимлари олдида турган долзарб вазифаларни қайд этди.

Сўнгги йилларда суд-ҳуқуқ тизимида адолат ўрнатиш бўйича кўп иш қилингани, шу билан бирга, ҳозир ҳам тергов сифати пастлиги, судларда одамларнинг оворагарчилиги, суд қарорлари ижро этилмай қолаётгани билан боғлиқ ҳолатлар учраётгани таъкидланди.

Биз Президентимиз  Мурожаатномасини тинглаш билан бир қаторда уни қайта-қайта ўқиб ўрганмоқдамиз. Бир сўз билан айтганда Мурожаатнома бизнинг келгусида амалга оширадиган ишлармиз учун дастуриламал вазифасини ўтайди.

Анорбой Мусурмонқулов,

вилоят Маъмурий суди судьяси.