Мирзаобод тумани “Тошкент” маҳалласида жойлашган 5-умумтаълим мактабида “Мустаҳкам оила-жамият таянчи” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Очиқ мулоқот шаклида ўтказилган учрашув мобайнида носоғлом оилаларнинг мактабда таълим олаётган фарзандлари билан шуғулланиш орқали оиладаги носоғлом муҳитни соғломлаштиришда ҳамкорликни янада кучайтириш мақсади илгари сурилди. Унда маҳалла хотин-қизлар фаоллари, таълим муассасаларидаги психологлар, хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раислари, мактаб маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари иштирок этишди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида тумандаги ажрим ёқасидаги оилалар, низоли оилалар вакиллари, жазони ўташ муассасасига юборилган хотин-қизларнинг фарзандлари, пробация рўйхатига олинган хотин-қизлар билан психологлар томонидан маҳорат дарси ва якка тартибда суҳбатлар ташкил этилди.   Айниқса, малакали психолог Гулчирой Раҳмонова билан якка тартибдаги суҳбатлар самарали бўлди.

 

Вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси Матбуот хизмати