Сирдарё вилоятининг Боёвут туманидаги Истиқлол ва “Лайлак кўл” маҳаллалари ҳудудидада “Обод қишлоқ” дастури доирасида янгитдан қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

– Туманимиздаги Истиқлол ҳамда “Лайлак кўл” маҳаллалари ижтимоий оғир қишлоқлар сифатида танлаб олиниб, ушбу ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш ва уларга қулай шарт-шароит яратиш мақсадида тегишли чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди, – дейди Боёвут тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Фахриддин Қўшақов. –  Дастурда белгилаган тадбирларни амалга оширишни мувофиқлаштириш юзасидан туман ишчи гуруҳи тузилиб, маҳаллаларга тегишли корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари шахсан масъул этиб бириктирилган.

Шунингдек, Президентимизнинг 2018 йил 29 мартдаги “Обод қишлоқ дастури” тўғрисидаги фармонига асосан ҳудудларни секторларга бўлиб ўрганиш, юзага келган муаммолардан келиб чиқиб «йўл харитаси» тузиш ва ишни шу асосида режали олиб бориш бугунги кундаги энг долзарб вазифаларимиздан биридир. Шу сабабдан ҳам, ҳудудларда тегишли сектор раҳбарлари томонидан “штаб”лар ташкил этилиб, амалга оширилаётган ишлар “йўл хартаси” асосида доимий назорат қилиб борилаяпти.

“Обод қишлоқ” дастурига мувофиқ ҳар икки маҳаллада жами 787  хонадоннинг уй жойларини, 16,6 километр ички ва хўжаликлараро йўлларни, 5,3 километр пиёдалар йўлакчаларини таъмирлаш, кўча ва аҳоли томорқасида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва гулзорлар барпо этиш, кўчаларга 300 дона тунги ёритгичли диод лампаларини ўртнаиш, 2 та сув минораси қуриш ва 5,8 километр тоза ичимлик суви қувурларини тортиш, 3,9 километр электр энергияси таъминотини яхшилаш ва 2 та трансформатор платформасини ўрнатиш режалаштирилган. Шунингдек, 5 ижтимоий тузилма объектларини ҳамда 18 хизмат кўрсатиш ва сервис объектларини қуриш ва таъмирлаш назарда тутилган.

Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 548 оилада 2 минг 27 нафар аҳоли истиқомат қилади. Маҳалла болалари қурилиш ва таъмирлаш ишлари ниҳоясига етказилаётган 13-сонли умумтаълим мактабида таҳсил олишса, таъмирлаш ишлари амалга оширилган 10-сонли мактабгача таълим муассасасида маҳалланинг жажжи фуқаролари камол топади. Аҳоли саломатлигини сақлаш йўлида оилавий поликниликада жорий таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари ниҳояланаётир. Барча шароитлар яратилган маҳалла дорихонаси зарур дори-данмонлар билан тўлиқ таъминлаган.

Жамоатчилик асосида ҳақ тўланадиган ишларга жалб этилган фуқаролар ва ҳашарга жалб этилган аҳоли кучи билан 195 та якка тартибдаги уй жойларининг том, фасад, дарвоза қисмларида таъмирлаш, томорқасида ободонлаштириш ишлари якунига етказилмоқда.

Маҳалладаги мактабга қўшимча бино қуриш ва мукаммал таъмирлаш мақсадида 960 миллион сўм маблағ лойиҳалаштирилган. Ўқув муассасаси биносидаги ички, ташқи, том қисмидаги мукаммал таъмирлаш ишлари ниҳоясига етказилди. Қўшимча қурилиш ишлари эса тез фурсатда якунланади.

Аҳолини электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида 3 километр электр ўтказиш тармоқлари тортилиб, 2 та янги трансформатор платформаси ўрнатилди. Алишер Навоий кўчасига 22 донна тунги ёритгич диод лампалари, Обод, Омилкор, Бунёдкор, Боғишамол ва Соботли кўчаларига 100 дона бетон симўтказгичлар ўрнатилди. Боғишамол кўчасига 50 метрга янги ичимлик суви қуврилари тортилган бўлса, Алишер Навоий ҳамда Соботли кўчасидаги пиёдалар йўлакчаси қурилиши ниҳояасига етказилди. Ойдин ҳаёт кўчасининг эса 120 метр масофасига тош тўкилиб, тексланди.

Қишлоқ аҳолиси бандлигини таъминлаш мақсадида Истиқлол маҳалла гузари янгидан барпо эьтилди. Бу ерда гўзаллик салони, эркаклар сартарошхонаси, косибчилик хизматлари ташкил этилди. Шунингдек 10 иш ўрнига эга бўлган тикувчилик цехи ҳам фаолиятини бошлади.

Маҳаллий тадбиркорлар томонидан маҳалланинг марказидан ўтувчи Навоий кўчасида кичик бозорча, турли савдо ва автомобилларга хизмати кўрсатиш шахобчалари, музқаймоқ ишлаб чиқариш цехи қуриб битказилиш арафасида. Шунингдек, қурилиш ишлари жуда қизғин бораётган маҳалла ҳаммоми ҳамда болалар ўйин майдончасини келгуси йил фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

– Маҳалламиздаги очиқ спорт мажмуаси ўта қаровсиз аҳволга келиб қолган эди, – дейди Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ғулом Эшқулов. – Туман ҳокимлиги ҳамда жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси барча зарур спорт жиҳоз, инвентар ва буюмлари етказиб беришни ўз зимасига олди. Маҳалламиз ёшлари, маҳаллий тадбиркорларимиз ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳамкорликда стадионни ўз кучимиз билан таъмирлашни мамлакатимиз Конститутицияси байрамигача якунига етказишни режалаштирган эдик. Аммо ёшларимизнинг бундай шижоати, ғайрати билан очиқ спорт мажмукамизни Ўқитувчи ва мураббийлар куни фойдаланишга топширшга қарор қилдик.

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Фахриддин Қўшақов ҳамроҳлигида “Лайлак кўл” маҳалласида ҳам амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишдик.

Маҳалладаги 7 та кўчанинг икки томонида жойлашган 731 оилада 2 минг 754 нафар аҳоли истиқомат қилади.

283 якка тартибдаги уй жойларининг томи, фасад қисми, дарвоза ва деворларида таъмирлаш, суваш, бўяш ва тартибга келтириш охирлаб қолибди. Ноқонуний қурилишлардан ва улардан чиққан чиқиндилардан асар ҳам қолмабди.

Маҳалла кўчаларига 45 дона диод тунги ёритгичли лампалари ўрнатилган, 2,7 километрли электр узатгичлар янгидан торртилиб, 2 трансформатор платформаси ўрнатилган. 5,5 километр ичики йўллар жорий таъмирдан чиқарилиб, 0,5 километр йўл асфалтланган, 1,8 километрлик пиёдалар йўлакчасига тош тўкилиб, тексланибди. 2 ижтимоий обеъктда таъмирлаш ишлари, 3 хизмат кўрсатиш ва сервис хизмати шохобчаларида қурилиш ишлари жадал олиб борилмолқда.

“Шерзод алфа инвест” масъулияти чекланган жамият қурувчилари томонидан лойиҳа қиймати 957 миллион сўмлик маҳалладаги 34-сонли умумтаълим мактабида олиб борилаётган ишларда авжи барака бор. Аммо, бу объектда таъмирлаш ишларини янги ўқув йилигача якунлаш кўзда тутилган бўлса, ишчи кучи ва иш темпи бироз оширилиши лозм, акс ҳолда ишлар ниҳояасига етмай қолиши, ёғинли, аёзли кунларга қолиб кетиши мумкин.

“Озодбек ҳамкор” МЧЖ томонидан қишлоқ врачлик пункитида амалга оширилаётган мукаммал таъмирлаш ишларида ҳам назаримизда, шижоат етишмаяпти.

– Маҳалламизга мактабгача таълим муассасаси зарурлиги хусусида туман ҳокимига хат билан мурожаат қилган эдик, – дейди маҳалла фуқаролар йиғини раиси Дўсатбой Андақулов. – “Бунёдкор – Дилноза – Дилдора” МЧЖ томонидан 140 ўринли МТМнинг лойиҳа-сметалари тайёрланиб, ушбу масала юзасидан туман ҳокимнинг 2018 йил 28 февралдаги 653-сонли қарори қабул қилинди. “Фарида орзуси” масъулияти чекланган жамият қурувчилари пойдевор ишгларини бошлашди. МТМ фаолиятини келгуси йилдан бошлаши назарда тутилган.

Шунингдек, маҳаллада туман “Сувоқава” корхонаси томонидан 322 миллион сўм маблағ сарфланиб, 3,5 кидлметр масофага сув қувурлари янгидан ётқазилди. Натижада “Гулистон”, “Марифатпарвар”, “Анорли боғ”, “Дўстларобод” ва “Кўркам” кўчаси аҳолиси тоза ичимлик суви билан таъминланди.

Аҳоли бандлигини таъминлаш, ва фуқароларга қулайликлар яратиб бериш, шарт-шароитларини яхшилаш мақсадида “Обод қишлоқ” дастури доирасида “Лайлак кўл” маҳалла гузарини ташкил этиш назарда тутилган. Гузарда 15 иш ўринига эга тикув цехи, эркаклар сартарошхонаси, гўзаллик салони, савдо ва бошқа маиший-маданий хизмат шахобчалари ишга туширилиши арафасида. Бу эса “Лайлак кўл”да аҳоли эҳтиёжларини қондришга, сервис хизмати сифатини яхшиланишга хизмат қилади. Қурувчилар мазкур объектни мамлакатимиз мустақиллигининг 27 йиллиги арафасида ишга туширишни режалаштираяпти.

Хуллас, бугун Истиқлол ва “Лайлак кўл” маҳаллаларида илгари бўлган меҳмон бугун яна бир бор ташриф буюрса, ҳудудда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларидан ақли шошиб қолиши шубҳасиз.

 Жалол Ражаб