Сирдарё вилоятиининг Оқолтин тумани Шодоик маҳалла фуқаролар йиғинида 120 ўринга мўлжалланган “Sirdaryo Baraka chevarlari” масъулияти чекланган жамияти тикувчилик корхонаси фаолиятини бошлади.

Шу муносабат билан ўтказилган тадирда вилоят ҳокими, Ғ.Мирзаев, Бош вазир ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.Норбоева ва бошқалар Президентимизнинг жорий йилнинг 19 февралида вилоятга ташрифи чоғида 5 та муҳим ташаббусини илгари суриб, айниқса, қишлоқ жойлардаги хотин-қизлар бандлигини таъминлаш лозимлиги бўйича мутасаддиларга муҳим топшириқлар ва вазифалар белгилаб берилганини алоҳида таъкдлади.

Ушбу ташаббуснинг бешинчи банди – хотин қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида республика “Пахтасаноат” холдинг компанияси томонидан Оқолтин туманининг 4 та ҳудудида аёллар учун 4 та тикувчилик корхонаси барпо этиш режалаштирилганди. Туманда ушбу корхоналарнинг лойиҳа қиймати 1 миллиард 800 миллион сўмлик бўлган Хитой технологиялари асосидаги дастлабкиси фаолиятини бошлади.

Ушбу жараённинг дастлабки босқичида қишлоқларда истиқомат қилувчи ишсиз хотин-қизларнинг рўйхати шакиллантирилди. Назарда тутилган 4 та корхона тўлиқ ишга туширилгач, туман бўйича бир сменада 480 нфар хотин-қиз янги иш ўринлари билан таъминланади.

Аёллар юзидаги табассум – наинки оилалар, балки халқ ҳаётининг ҳам ўзига хос барометридир.Мамлакатимиз раҳбари ғояси билан амалга оширилаётган“Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” каби дастурлардан кўзланган мурод-мақсад ҳам, аввало, чекка-олис ҳудудлардаги хотин-қизларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшаши учун етарлича шарт-шароит яратишдан иборат.

– Давлатимиз раҳбарининг бу эзгу ташаббуси йиллар давомида оғир-мураккаб турмуш шароитини бошидан кечираётган сирдарёлик аёлларни руҳлантириб, уларнинг кучларига куч, ғайратларига ғайрат қўшди, – дейди вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Д.Ўролова. – “Sirdaryo baraka chevarlari” корхонасининг очилиш маросимида таъкидланганидек, давлатимиз раҳбари ғояси билан Ховоснинг янги тарихи яратилмоқда, мазкур корхона эса ушбу бунёдкорлик солномасининг илк муждасидир.

Мажмуанинг барпо этилиши билан тумандаги иш билан банд бўлмаган хотин-қизларнинг моддий фаровонлиги ошади.

Биргина Оқолтин туманида рўйхатга олинган хотин-қизларнинг 73 нафарини тикувчилик соҳасида кўп йиллик тажрига эга бўлган аёллар ташкил этади. Шунингдек, 61 нафари маълум муддат, 102 нафари қисқа муддат тикувчилик билан шуғулланган бўлса, 244 нафари бу соха билан мутлақо шуғулланмаган. Булардан 92 нафари камтаъминланган, эҳтиёжман оилаларнинг аёлларидир.

Тумандаги Оқолтин гидромелиорация ҳамда Оқолтин саноат касб-ҳунар коллежларида хотин-қизларни тикувчилик касбига ўргатиш учун ҳар бир гуруҳдан 30 нафардан аёллар қисқа муддатли ташкил этилган ўқув курсларида қайта тайёрланиб, тикувчилик бўйича махсуслик сертификат олдилар.

Фаолиятини бошлаган корхонада биринчи босқичда 70 нафар тикувчилик сертификатини олган Шодлик маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи аёллар мактабгача таълим муассасалари, шифохоналар ва болалар ёзги дам олиш оромгоҳлари буюртмасига кўра чойшаб тикиб тайёрлашаяпти.

– Ушбу корхонада иш бошлаганимдан жуда хурсандман,– дейди корхона тикувчиси Г.Маматқулова. – 3 ўғлим бор. Турмуш ўртоғим Акамал ака ҳисобчи. Уйимга яқин, ўзим шу маҳалладанман, тикувчилик билан аввал ҳам маълум муддат шуғуллангандим. Коллежда қайта тайёргарлдикдан ўтиб, иш бошладим. Оила буюджетимизга энди ўз ҳиссамни қўшаётганимдан бахтиёрман. Ушбу, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасида ташшабус кўтарган Президентимизга маҳалламиз аёллари номидан самимий миннатдорчилик билдираман.

Тадбирда вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев, Бош вазир ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.Норбоева сўзга чиқди.

А.ҚАЮМОВ