Савол беринг, жавоб берамиз

Кўзи ожиз инсон олди-сотди шартномасига имзо қўйишда қонунчиликда  белгиланган қандай нормалар бор?

Моҳигул Н.

ЖАВОБ:Ўзбекистон  бликаси Вазирлар Маҳкамасининг 20 20 йил 18 ноябрдаги ”Нотариуслар томонидан айрим нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги маъмурий регламентларни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорининг 5-боб, 18-  моддасида шундай дейилади:

Битимни расмийлатиришни сўраб кар-соқовлик нуқсони (кар-соқов, кар, қулоғи заиф, заиф эшитувчи) кўзи ожиз (кўр, заиф кўрувчи) бўлган шахс мурожаат қилса, ҳамда у саводсиз бўлса, битимни тасдиқлаш пайтида у билан  муомала қила оладиган ва битимнинг мазмунини унинг хоҳиш иродасига мувофиқ эканлигини ўз имзоси билан тасдиқловчи сурдо ёки тифло таржимон бўлиши шарт.

Савол: Мурожаат қилувчи битимни ўз қўли билан имзолай олмаса?

ЖАВОБ: Бундай ҳолатда битим унинг топшириғига кўра ўзи ва нотариус ҳамкорлигида бошқа фуқаролар томонидан имзоланиши мумкин. Бунда нотарал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган фуқаронинг ҳужжатини ўз қўли билан имзолай олмаганлиги сабабли ҳужжат матнини тасдиқловчи ёзувга ёзиб қўйилиши керак.

Кар-соқовлик  нуқсони (кар-соқов, кар, қулоғи оғир, заиф эшитувчи) бўлган ҳамда муомала лаёқатига эга бўлган саводли фуқаро нотариал ҳаракатлари ни малга оширишини сўраб мурожаат қилса, битим, унинг ўзи томонидан ва сурдро таржимон томонидан  имзоланиши мумкин.

Кар-соқовлик нуқсони ( кар-соқов, кар, қулоғи кар, қулоғи оғио, заиф эшитувчи) бўлган, бироқ, сурдо таржимон билан мулоқот қила олмайдиган саводли фуқаро ўз имзоси билан битим мазмунининг хоҳиш иродасига мувофиқ эканлигини нотариус билан ёзма равишда  билдирадиган бўлса, нотариал ҳаракатларни амалга оширишда сурдо таржимонининг иштироки шарт эмас. Ушбу ёзишмалар битим билан бирга тикиб қўйилади.

Мазкур бандда белгиланган тартибда битимни имзолаш жараёни аудио ва видиео ёзув воситаларидан фойдаланилган ҳолда амалга оширилади.

САВОЛ: Нотариал ҳаракатни амалга оширишни  сўраб мурожаат қилган фуқаро саводсиз бўлса?

ЖАВОБ: Фуқаро саводсиз,  кўзи ожиз ( кўр ,заиф кўрувчи ) бўлса ёки қандайдир сабаблар туфайли кўзи яхши кўра олмаса , шунингдек, касаллиги туфайли битимни ўқий олмаса , нотариус унга ҳужжат матнини овоз чиқариб ўқиб беради ва бу ҳақда ҳужжат матнида ва тасдиқловчи ёзувда қайд этади.

Таржион ёки сурдо таржимон ёхуд тифло таржимон ҳужжат таржимасини нотўғри ёки ёлғон таржима қилганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилишлари ҳақида нотариус томонидан огоҳлантирилади ва бу ҳақда ҳужжат матнида кўрсатилади.

Ҳар бир ҳужжат фуқароларнинг шахсидан, мақомидан қатъий назар манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган.

 

Саволларга Янгиер шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Ҳалима Шодиева жавоб берди.