“ХАБЕАС КОРПУС ИНСТИТУТИ” ҲАҚИДА

                        НИМА БИЛАМИЗ?

                                     Англо-саксон ҳуқуқ оиласининг муҳим институтларидан бири бўлган “Хабеас корпус акт” ҳам дастлаб миллий ҳуқуқда пайдо бўлиб, сўнгра халқаро даражада умумэътироф этилган ҳужжат сифатида тан олинган инсон ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилишга оид жаҳон мамлакатлари қонунчилигининг фундаментал асосини ташкил этиши билан бирга ушбу соҳа ривожи йўлида ўзига хос янги даврга асос солган.

            “Хабеас корпус” ўз номини судьянинг озодликдан маҳрум этилган шахсни судга олиб келиш тўғрисидаги буйруғининг биринчи сўзларидан олинган бўлиб, “Habeas corpus ad subjicien­dum”, яъни (сен шахсни судга олиб келишга мажбурсан), деган маънони англатади. Бу тартибот ХV асрлардаёқ пайдо бўлган ва 1679 йил 26 майда Англия парламенти томонидан қонуний расмийлаштирилган. Ҳозирги кунда ушбу ҳужжат дунёнинг ҳамма қисмларида, энг аввало, англо-саксон ҳуқуқ тизимида ва Лотин Америкаси мамлакатларида эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқининг конституциявий кафолати сифатида кенг тарқалган.

            Шу маънода, “Хабеас корпус” институти сингари инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлида курашлар тарихида ўзига хос из қолдирган. Инсон ҳуқуқларига оид миллий жиноят-процессуал қонунчилиги ҳамда умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ нормаларининг муҳим нормаларидан бири ҳисобланади.  Суд-ҳуқуқ ислоҳотларини янада чуқурлаштиришнинг туб мақсади фуқаролар шахсий эркинлиги кафолатлари ҳаққоний амалга оширилиши учун барча зарур шарт-шароитларни яратишдир. Инсоннинг эркинлиги ва шахсий дахлсизлигига бўлган муносабат, унинг ҳуқуқий ҳимоя¬ланган¬лигининг юқори даражаси — мамлакатда суд ҳокимияти шахс ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш функциясини самарали амалга ошираётганлиги кўринади.

            Барчамизга маълум, “Қамоққа олишга санкция бериш ҳуқуқи судларга ўтказилиши муносабати соҳага оид   қонунларнинг қабул қилиниши натижасида “Хабеас корпус” институти нормаларини миллий қонунчиликка янада изчил татбиқ этиш ҳамда қўллаш имкониятлари кенгайди.

            Қамоққа олиш — шахснинг эркинлигини чегаралаш билан бевосита боғлиқ ва шу сабабдан мазкур масала Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27-моддаси учинчи қисмида – “ Ҳибсга олишга, қамоққа олишга ва қамоқда сақлашга фақат суднинг қарорига кўра йўл қўйилади. Шахс суднинг қарорисиз қирқ саккиз соатдан ортиқ муддат ушлаб турилиши мумкин эмас “лиги белгиланган.

            Бу эса, қамоққа олишга санкция бериш ҳуқуқининг судларга ўтказилиши жиноят содир этганликда айбланаётганларга судгача бўлган тергов босқичида мазкур эҳтиёт чорасини қўллашда суд ҳимояси ҳуқуқини таъминлайди.

            Бугунги суд-ҳуқуқ соҳасидаги олиб борилаётган ислоҳотлар “Янги Ўзбекистон — янги суд” тамойили доирасида — бугунги давлат сиёсати, олиб борилаётган ислоҳотлар — адолат ва қонун устуворлигини таъминлашга, судларда қарор чиқариш билангина чекланмасдан том маънода низоларни ҳал этишга, судга мурожаат этаётганларни суд, жамият ва давлатдан имкон қадар рози этишга қаратилгандир.

                                                                       Нодирбек САНГИРОВ,   

                                                                       вилоят судининг судьяси.