Президентимиз жорий йилнинг 19 февраль куни Сирдарё вилоятига ташрифи чоғида, “Маънавиятимиз, ғурур-ифтихоримиз биринчи ўринга чиқадиган вақт келди. Фарзандларимизни ана шундай етук авлод қилиб тарбиялаш учун барчамиз масъулмиз. Биз бунинг учун маблағ ва вақтни аямаймиз, бор имкониятимизни ишга соламиз”, дея таъкидлаб, Гулистон шаҳрида Ўзбекистон Хақл шоири Ҳалима Худойбердиева номидаги мактаб барпо этиш таклифини ҳам билдирганди.

Бугун айни шу мақсадда Сирдарё вилояти марказида таниқли давлат адби, Ўзбекистон Халқ шоири Ҳалима Худойбердиева номидаги она тили ва адабиёт фани чуқурлаштирилиб ўқитишгга ихтисослашган мактаб-интернат биносининг қурилишига таъмал тоши қўйилди.

Шу муносабат билан уюштирилган тантанада вилоят, шаҳар ҳокимликлари, проукуратура, ички ишлар, солиқ идоралари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, вилоят ижодкорлари, ўқувчи, талаба-ёшлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Ҳ.Ортиқбоева ва бошқалар мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар барча соҳаларда ўзининг ёрқин самараларини бераётганини, Давлатимиз раҳбарининг жорий йилдаги ташрифи давомида ёшларнинг илим олиши, камолоти, бандлигини таъминлаш, буюк аждодларимиз, давлат барбоблари, шоир ва ёзувчиларимизнинг адабий тарихи, ижодий фаолиятини чуқур ўрганиш ва уларнинг хотрасига ҳурмат-эҳтиром ва эътибор билан қаратиш хусусида берган аниқ топшириқларини ижроси ҳақида тўхталди.

Тадбирда сўзга чиққанлар, Ҳалима Худойбердиеванинг ижоди ва фаолияти ҳақида батафсил тўхталди. Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева 1947 йил 17 майда Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида туғилган. Шоиранинг “Илк муҳаббат” (1968 йилда чоп этилган), “Оқ олмалар” (1973), “Чаман” (1974), “Суянч тоғларим” (1976), “Бобо қуёш” (1977), “Иссиқ қор” (1979), “Садоқат” (1983), “Муқаддас аёл” (1987), “Юрагимнинг оғриқ нуқталари” (1991), “Хўрлик ўти” (1993), “Бу кунларга етганлар бор” (Сайланма, 1994), “Тўмариснинг айтгани” (1996), “Сайланма” (2000), “Йўлдадирман” (2005) ва бошқа шеърий китоблари нашр этилган. Шоира 2018 йил 17 август куни Тошкент шаҳрида 71 ёшида вафот этди.

Сўнгра Ҳалима Худойбердиева номли ихтисослашган мактаб-интернат қурилишига вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев ҳамда бир гуруҳ, маҳалдий ижодкорлар, меҳнат фахрийлари томонидан тантанали равишда тамал тоши қўйилди.

Гулистонда, сирдарёлик иқтидорли ёшлар учун атоқли давлат арбоби, Ўзбекистон Халқ шоири Ҳалима Худойбердиева номли мактабини яратиш таклифини, ана шу Гулистон шаҳрининг Ислом Каримов номли шоҳ кўчада қад ростлаши лойиҳалаштирилди. Шоиранинг номи билан аталувчи, она тили ва адабёт фани чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослашган мактаб-интернат 150 ўринга мўлжаллаган. 2 гектарлик майдонни эгаллаган ушбу қурилиш объекти Сирдарё вилоят ҳокимлиги ягона буюртмачи хизмати инжинеринг компанияси буюртмасига асосан “Сирдарёмукаммалтаъмирлойиҳа” масъулияти чекланган жамияти лойиҳаси билан “Бетон саноат” масъулияти чекланган қурилиш ташкилоти томонидан барпо этилмоқда.

  • Ўзбек Халқ шоири, ҳамюртим Ҳалима Худойбердиева номидаги мактабни қуриш биз учун фахр, – денйди “Бетон саноат” МЧЖ раиси И.Каримов. – 3 қаватли, энг замонавий, барча қулайликлар мужассамланадиган ушбу қурилиш объекти –Бинонинг пештоқида парвоздаги лайлак тимсоли акс эттирилади. 150 ўқувчи ўрнига мўлжалланган синф хоналари, 80 ўринли ётоқхона, 150 ўринли ошхона, спорт зали, маънавият хонаси, кутубхона, ечиниш, кийиниш, ювиниш ва бошқа барча зарур хоналар лойиҳага киритилган.

Айни чоғда, объектга 80 киши, 25 техника жалб этилган. Бинонинг умумий фундаменти битгандан сўнг эса 35-40 техника ҳамда 200-250 мавсумий қурувчиларни жалб этамиз. Ҳалима Худойберидева номли ушбу мактаб, мамлакатимиз мустақиллиги байрами арафасида – жорий йилнинг 25 августида Фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

– Опамнинг хотирасини абадийлаштириш, у киши бошлаб кетган ишларнинг бардавомлилигини таъминлашга ҳукумат миқёсида эътибор қаратилаётганидан бошим осмонга етди, – дейди шоиранинг синглиси Рахима Худойбердиева. – Ҳалима опамнинг илк шеърлари мактабнинг 7-синфида ўқиб юрган пайтлари Боёвут туман газетасида босилиб чиққан экан. Ўша йиллари Сирдарёга ташриф буюрган, республикамизнинг ўшандаги биринчи раҳбари, марҳум Шароф ота Рашидовнинг назарларига тушиб қолган эканлар. Шароф ота опамнинг шеърларини ўқиб, ўша вақтдаги вилоят раҳбари Носир Маҳмудовга, “Мана шу қизчанинг ота-онаси билан гаплашинглар, у ўқиши керак» деган эканлар. Чунки у пайтлар бизларда қизини Тошкентга ўқишга юборишмас эди.

Бугун опам туғилиб, камол топган вилоятда у кишининг номи билан мактаб барпо этилаяпти. Ишончим комилки, бу илим даргоҳида юзлаб Ҳалималар камол топади, опамнинг ишини давом эттиради. Ана шундай эзгу ишларнинг бошида турган Юртбошимиз, вилоятимиз раҳбарларига барча оила аъзодаоимиз номидан мингдан-минг раҳмат айтаман.

Тадбирда вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев сўзга чиқди.