Сирдарёлик 15 нафар хотин-қизлар Термиз шаҳрига учиб кетди
“Аёллар дафтари”га киритилган, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож 15 нафар хотин-қизларнинг Термиз шаҳрига бепул саёҳати ташкил этилди.
— Самолётда учишни, юртимиздаги тарихий обидаларни кўришни орзу қилардим, “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси менинг орзуимни амалга оширди, — дейди Сайхунобод тумани “Нуробод” МФЙда яшовчи 45 ёшли Муяссар Қулжанова. – Турмуш ўртоғим вафот этган, 4 нафар фарзандимдан орттириб саёҳатга боришга шароитим йўқ эди. Шукрки, насиб қилган экан. “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг “Илк парвоз” лойиҳаси доирасида бепул саёҳат қиладиган бўлдим.
-Ушбу лойиҳа шу вақтгача самолётда учмаган аёлларни қамраб олади, — дейди вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бўлим бошлиғи Мансур Исоқов. -Мақсад кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларга бироз бўлсада, ҳаётнинг кундалик муаммоларини унутишига ёрдам бериш ва ўларнинг орзуларини рўёбга чиқариш.
Вилоят Оила ва хотин- қизлар бошқармаси Матбуот хизмати
Comments are closed