-деди Сирдарё вилоят ҳокими Ғофиржон Ғаниев бугун сирдарёлик журналистлар билан ўтказилган матбуот анжуманида.
-Сирдарё бугун ҳар қачонгидан гўзал, офтобда кўзни қамаштирган буғдой далалари, эрта баҳорда гуллаган боғлар, шаҳару қишлоқларни безаган чаман гуллар, шаҳар ва туманлар марказида қад ростлаётган баланд ва салобатли бинолар…буларнинг барчасини суратга муҳрлаб, нафақат ишхона ва жамоат жойлари, балки уйларимиз деворига илиб қўйсак арзийди.
Шу билан бирга, вилоят ҳокими фотомухбирлар фаолиятидан қониқмаётганлиги, мавжуд таҳририятлар ўз фаолиятида соҳага оид тадбиркорликни жорий этмаганлигини айтиб ўтди.
-Ватандан фахрланишни ва севишни ўрганишимиз лозим, биз яшаётган маконнинг сурати яқинларимизга юбораётган откриткаларимизда, ташриф қоғозларию картиналарда намоён бўлса, -деди вилоят ҳокими.