Бугун Сирдарё вилоятидан 12, 13, 14 ёшли 12 нафар спортчи ўғил-қизлар Қозоғистон Республикаси Акмола вилоятида жойлашган «Бурабай» дам олиш масканида «Мен чемпионман» телевизион спорт ўйинларида иштирок этиш учун жўнаб кетишди.

Уларни тантанали кузатиш маросимида вилоят ҳокими ўринбосарлари Эркин Мўминов ва Отабек Абдуғаниевлар иштирок этишиб, ёш спортчиларимизга оқ йўл ва муваффақиятлар тилашди. Айтиш жоизки, халқаро спорт ўйинларида Қозоғистон, Россия мамлакатларидан ва Ўзбекистондан спортчилар иштирок этишади. 

-Сирдарёлик ёшлар Ўзбекистон Республикаси жамоаси сифатида иштирок этишаётгани биз учун фахр, — дейишди маросимда сўзга чиққанлар.

Спортчиларни махсус кийим — бош билан таъминлаш ва сафар ҳаражатлари Ёшлар Иттифоқи вилоят Кенгаши томонидан амалга оширилди.

Г.Русланова