Гулистон шаҳар “Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш институти” Сирдарё вилоят бўлинмаси мажлислар залида Ўзбекистон “Адолат” социал — демократик партияси Сирдарё вилояти Кенгашининг ХIII Пленуми бўлиб ўтди. Унда партия вилоят, туман ва шаҳар партия ташкилоти вакиллари, Халқ депутатлари вилоят ва маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фахрийлариҳамда фаоллариштирок этди.

Йиғилишда партиянинг барча даражадаги тузилмалари ва депутатлик корпусининг “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури бажарилиши ҳамда партиявий лойиҳаларни амалга оширилиши бўйича қилинган ишлар, эришилган ютуқлар баробарида йўл қўйилган камчиликлар танқидий — таҳлилий кўриб чиқилиб,келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгиланди.

Дастлаб, Пленумда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури бажарилишида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сирдарё вилоят Кенгашининг иштироки юзасидан партия вилоят Кенгаши раиси Дилшунос Абдуллаеванингмаърузаси тингланди.

Алоҳида таъкидландики, кун тартибидаги масаланинг бажарилиши баробарида партия вилоят Кенгашининг жорий йилга мўлжалланган йиллик иш режасининг ижроси қониқарли даражада эмаслиги, партия ходимларининг ўз ишига янада масъулият билан ёндашишни талаб этмоқда.

Маърузада партиянинг “Мактабгача таълим- кадрлар тайёрлашнинг бирламчи бўғини”,“Адолат – конун устуворлигида”, “Саломатлик йўлида бирлашайлик”, “Тозалик йўлида бирлашайлик”, “Жамоатчилик назорати – қонун устуворлигининг гарови”, “Талабаларнинг кичик инновацион корхонаси”, “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш-демократик жамият пойдевори”лойиҳаларининг амалиётга тадбиқ этилиши ҳамда жорий йил ноябр ва декабрь ойларида бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгиланди.

Кун тартибидаги масала юзасидан вилоят Кенгаши депутати, С. Элмуродов, Ширин шаҳар, Сайхунобод ва Гулистон туман Кенгаши раислари ўтган даврда йўл қўйилган камчиликлар ва бажарилмаган вазифалар, айниқса, лойиҳалар доирасида маҳаллий Кенгаш сессияларимуҳокамасига масалалар киритишдаги сусткашликларни бартараф этиш бўйича ўз фикрларини билдирдилар.

Мамлакат Бердиева, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сайҳунобод туман Кенгаши раиси:

— Бугунги пленумда партия вилоят Кенгаши ва туман, шаҳарларда амалга оширилаётган ишларда нималарга кўпроқ эътибор бериш лозимлигиниги тушундим. Афсуски, партиядан сайланган кўпгина депутатлар партия билан алоқани узиб қўйган ва ўз ишига масъуллиги ҳусусида кайғурмаяпти, Жойларда халк билан ишлаш, уларнинг муаммоларини атрофлича ўрганиш, ҳал қилиш ишлари сустлигича қолмоқда. Бугунги танқидий маърузалар бизни ўз вазифаларни астойдил бажаришга ва мамлакатимизда амалга оширилаётган ишларнинг асосий иштирокчиси бўлишга ундади.

Пленумда Олий Мажлис Сенати аъзоси Орифжон Қудратов иштирок этди ва “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури доирасида мамлакатимиз бўйлаб олиб борилаётган ислоҳатлар юзасидан нутқ сўзлади

Пленум сўнгида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Валижон Тўйчиев,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилоят Кенгашираиси ўринбосари