САВОЛ :Фарзандларим билан ижара уйда яшаймиз. Ипотека кредити асосида уй-жой олиш ниятим бор. Уй-жойга субсидия олиш учун қандай ҳужжатлар керак бўлади?

М. Ҳамробоева.

ЖАВОБ: Ипотека кредитлари бўйича  субсидия олиш учун шахслар  ариза билан исталган  туман (шаҳар) Давлат хизматлари  марказига  шахсан ўзи бориб мурожаат қилиши керак. Ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтади.

Фуқаро анкета-аризани  электрон тарзда тўлдиради ва унга қуйидагилар  электрон тарзда илова  қилинади ёки  маълумотлар тақдим этилади.

Жисмоний шахснинг  шахсий  идентификация рақами ва маълумотлари;

оила аъзоларининг  (жисмоний шахснинг )  шахсий идентификация  рақами  ва никоҳ қайд этилганлиги гувоҳномаси  (тўлиқ оила ва  никоҳ қайд этилганлиги  гувоҳномаси,  (тўлиқ оила  ва никоҳ ҳамда вояга етган  фарзандлар мавжуд  бўлган тақдирда) ва  (ёки) фарзандлар туғилганлиги  ҳақидаги гувоҳномалар  (вояга етмаган фарзандлар бор бўлган тақдирда) нусхалари ;

белгиланган  тартибда никоҳ бекор  қилинганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёки  никоҳ ҳақиқий эмас  деб тан олинганлиги  тўғрисида суд  қарори ( никоҳ қайд этилган ҳолатда )  ёки оилавий ҳолати  тўғрисида ФХДЁ архивидан маълуотнома нусхаси  (никоҳ қайд этилмаган ҳолатда);

доимий  яшаш жойи бўйича  рўйхатга олинган жойидан кадастр рақами ва турига  тегишли маълумотлар  (агар турар- жой   доимий яшаш жойи бўйича  рўйхатга олинган  жойи билан  тўғри келса);

доимий яшаш жойи бўйича  рўйхатга олинган жойидан уй дафтарининг  ёки квартиралар бўйича  карточканинг нусхаси,  (агар турар жойи доимий  яшаш жойи бўйича рўйхатга  олинган жойи билан  тўғри келса).

Ариза  берувчи  ва биргаликда қарз  олувчиларнинг даромади ва ушлаб қолинган  даромад солиқлари  тўғрисидаги  маълумотнома  (қўшимча даромадлар  бўлса солиқ декларацияси) .

Ариза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган  маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш  қатъиян таиқланади.

Шунингдек,  субсидия олиш учун мурожаат қилган  ариза берувчидан  “ижтимоий ҳимоя  ягона реестри “ АТ орқали  олиш мумкин бўлган  ҳужжатларни  (маълумотларни) талаб қилиш ман этилади.

Бундан ташқари , меҳнат мигрантлари номидан  ипотека кредитлари  бўйича субсидия  олиш тўғрисидаги аризани унинг оила аъзолари бериши мумкин.

Хизматлар ариза берувчиларга  бепул амалга оширилади.

Саволга Гулистон шаҳар Давлат хизматлари маркази директори Б.Абдуқодиров жавоб берди.