Яқинда вилоят Фермерлар Кенгаши фаоллар залида «Зулфия» номидаги Давлат мукофоти кўрик-танловининг вилоят босқичи олдидан дастлабки йиғилиши ўтказилди.

— Бу йилги танловнинг вилоят босқичи иштирокчиларнинг қалбларида узоқ ва ёқимли таассуротлар қолдирсин, — дейди вилоят ҳокими ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилфуза Уролова. — Танлов ўтадиган Маънавият ва маърифат маркази фаоллар залини чиройли безатиб, қизларимизнинг кўргазмаларини юксак дид билан намойиш этишларига шароит яратиб бермоғимиз лозим. Муҳими, шаффофликни таъминлаб беришимиз, ҳакамлар иш олиб борадиган хоналарга видеокузатув камералари ўрнатиш, ёки тасвирчилар томонидан узлуксиз тасвирга олинишини таъминлшимиз лозим.

Йиғилишда ҳакамлар ҳайъатининг янгиланган таркиби аниқланиб, шу йил 23 ноябр куни вилоят Маънавият ва маърифат марказида ўтказилиши белгиланганикўрик-танловнинг вилоят босқичини юқори савияда ташкиллаштириш борасида келишиб олинди.

Г.РУСЛАНОВА