Савол: Ўғлимни ўқишдан четлатишмоқчи. Талаба қандай ҳолатларда ўқишдан четлатилиши мумкин? Шу ҳақда маълумот берсангиз.
Муниса К.
Жавоб: Бу борада ҳукуматнинг 2017 йил 20 июнь кунги 393-сон қарори бор. Унга кўра, талабалар қуйидаги ҳолларда ўқишдан четлатилади.
— ўз хоҳишига биноан;
— ўқишнинг бошқа таълим муассасасига кўчирилиши муносабати билан;
— Ўқув интизомини ва олий таълим муассасасининг ички тартиб-қоидалари ҳамда одоб-ахлоқ қоидаларини бузганлиги учун;
-бир семестр давомида дарсларни узрли сабабларсиз 74 соатдан ортиқ қолдирганлиги сабабли;
-ўқиш учун белгиланган тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли (тўлов-контракт бўйича таҳсил олаётганлар );
— талаба суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги муносабати билан.
Саволга ҳуқуқшунос Н.МАНСУРОВ жавоб берди.
Comments are closed