Савол: Фуқаро фарзандларидан бирини мерос олиш ҳуқуқидан маҳрум қилиши мумкинми? Бунинг учун нотариус орқали қандай ҳаракатни амалга ошириш мумкин бўлади?

У.Каримова. Сирдарё                                        тумани.

Жавоб: Васият қилувчи қонун бўйича меросхўрлардан

биттасини, бир нечтасини ёки ҳаммасини изоҳ бермаган ҳолда меросдан маҳрум қилишга ҳақли. Бунинг учун ҳохлаган сиз нотариусга бориб, васиятнома расмийлаштиришингиз мумкин. Васиятнома васият қилувчи томонидан ёзилган ёки унинг сўзларидан нотариус томонидан ёзиб олинган бўлиши лозим.

ФАРЗАНДЛАР МЕРОСДАН ВОЗ КЕЧСА…

Савол:  Амаким бир неча  йил олдин вафот этган. У оиладаги 4  нафар  фарзандлардан бирига васиятнома қолдирилган. Агар  хусусийлаштириш иштирокчиси бўлишмаса ва улар улушга даъво қилишмаса, қолган фарзандлардан меросдан воз кечиш ҳақида ариза олиниши керакми?

А.Бозоров. Сирдарё тумани.

Жавоб: Биринчи бўлиб, хусусийлаштириш иштирокчиларини аниқлаб олиш лозим. Бунинг учун нотариус Давлат активлари бошқаруви агентлигига расмий мурожаат юборади. Агентлик томонидан рўйхат юборилади. Агар, Агентлик томонидан маълумот бўлмаса, суд орқали хусусийлаштириш иштирокчиларини аниқлаш мумкин. Нотариус улардан ўз улушларини ажратиб олиш учун судга мурожаат қилмасликлари ҳақида аризаларини тасдиқлайди.

Шунингдек, “Нотариус”ААТ орқали васиятнома қолдирувачи томонидан васиятнома бекор бўлмаганини, мулк эгасининг турмуш ўртоғи ҳам васиятнома қолдирган-қолдирмаганини, шунингдек, меросдан мажбурий улуш олувчилар бор ёки йўқлиги текширилади.

Саволларга Сирдарё туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Зулфия Норбўтаева жавоб берди.