Муҳтарам Президентимиз томонидан ўтказилаётган видеоселектор йиғилишларида хорижий инвестициялар, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни иқтисодиётимизга жалб қилиш бўйича ҳар бир сектор раҳбарларига алоҳида топшириқлар берилган эди.

Хусусан, жорий йилнинг 19 июль куни қабул қилинган ПҚ-3874-сонли қарорига асосан вилоятда умумий қиймати 749 млн. АҚШ доллари, шундан 701 млн. АҚШ доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокидаги 29 та лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

Мазкур лойиҳаларни амалга оширилиши натижасида
2018 йилда 79 млн. доллар ҳамда 2019 йилда 125 млн. доллар миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши таъминланади.

Хорижий инвестицияларнинг асосий салмоғи ҳудудлар бўйича Янгиер шаҳрида 280 млн. долларлик 10 та лойиҳа, Боёвут туманида 255 млн. долларлик 2 та лойиҳа, Сайхунобод туманида 100 млн.долларлик  1 та лойиҳалар мавжуд бўлиб, ушбу туманлар ҳиссасига тўғри келади.

Хусусан, Янгиер шаҳрида  «FLAY LED GRUPP» масъулияти чекланган жамиятининг “LED” лампочкалари ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича, «BETEK BOYA» масъулияти чекланган жамиятининг замонавий турдаги лак-бўёқлар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, «HAYAT» масъулияти чекланган жамиятнинг болалар учун гигиеник махсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳалари амалга оширилади.

Жорий йилда қиймати 69 млн. АҚШ доллари миқдоридаги 16 та лойиҳаларни амалга ошириш ишлари якунланади ва 9 та лойиҳалар бўйича ишлар 2019 йилда давом эттирилади. Ушбу лойиҳалар эвазига 2018 йилнинг ўзида мингга яқин ҳамда 2018 – 2019 йиллар давомида 25 та лойиҳани ишга тушириш ҳисобига 3 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.

  • Шу билан бирга, ўтган давр мобайнида жами қиймати
    20,8 млн. АҚШ доллар (шундан, 17,6 млн. доллари реинвестициялар ҳамда 3,2 млн. доллари янги лойиҳаларга йўналтирилган инвестициялар) миқдоридаги хорижий инвестициялар вилоятга жалб этилиб, 2 та корхона (“Деҳқонобод асл анори” корхонаси ва “Флай лед групп” қўшма корхонаси) тўлиқ ишга туширилди.
  • “Деҳқонобод асл анори” корхонаси Мирзаобод анорчилигида энг пешқадам хўжалик – Деҳқонобод маҳалласи ҳудудида ташкил топган бўлиб, тўла қувват билан ишласа 600 тн маҳсулот ишлаб чиқаради. Чўл қуёши нурларига тўйиниб пишган анор меваси ва қайта ишланган маҳсулотлари бир мир дардга даво бўлиб, нафақат ўзимизнинг бозорларда харидоргир, балки келгусида чет элга экспорт қилиб, яхши даромад келтирадиган маҳсулот, — дейди Мирзаобод тумани хотин-қизлар қўмитаси раиси Шоҳиста Жумабоева. – Шу билан бирга раҳбари Исроил Неъматов бўлган ушбу корхона 2018 йил апрелдан фаолиятини бошлаб, цехига замонавий ускунлар ўрнатган. Бу корхона нафақат  маҳаллий аҳолидан анор маҳсулоти харид қилмоқда, балки корхона цехларида 6 нафар йигит-қиз доимий иш ўрнига эга бўлди. Ишлаб қуввати соатига 1,5 тн анор сувидан сок ишлаб чиқармоқда.

Шунингдек, “Вангда групп” қўшма корхонасининг тўғридан-тўғри инвестициялари ҳисобига қиймати
6 млн. АҚШ долл. тенг бўлган асбоб-ускуналар вилоятга босқичма-босқич олиб кирилмоқда.

Сирдарё вилоятида инвестицион муҳитни яхшилаш мақсадида “Сирдарё” эркин иқтисодий зонаси ташкил этилган бўлиб, ЭИЗ ҳудудида умумий қиймат 401,8 млн. доллар бўлган 92 та лойиҳалар амалга оширилмоқда, вилоятимизга жалб этилаётган хорижий инвестицияларнинг асосий қисми “Сирдарё” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида амалга оширилади. Хорижий инвестициялар иштирокидаги 16 лойиҳалар бўйича 566 млн. доллар (80%и) миқдоридаги хорижий инвестициялар айнан ЭИЗ ҳудудида амалга оширилади. Йил охирига қадар «Peng-Sheng» Ўзбекистон-Хитой   қўшма корхонасининг “Чарм-атторлик буюмлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси ишга тушади.

Белгилаб берилган “Йўл харита”лари ва тармоқ жадвалларига асосан 2018 йилнинг ўзида қиймати 68 млн. АҚШ доллари миқдоридаги 16 та лойиҳаларни амалга ошириш ишлари якунланиши белгиланган.

Жорий йилнинг 20 август куни вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда ушбу йўл хариталари асосида лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

 

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати