Президентимизнинг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори доирасида Сирдарё вилоятининг Ховос туманида ҳам қатор ишлар амлга оширилмоқда.

Туман марказида янги лойиҳалар асосида 40 оилага мўлжалланган майдони 2 соихли уй-жой, бирваракайига минг киши намоз ўқишига мўлжалланган шарқона усулидаги, кўркам, муҳташам масжид қадростлади. Туман “Халқ қабулхонаси”, “Халқ банки” туман филиали тубдан қайта реконструкция қилиниб, айни чоғда, аҳолига намунали хизмат кўрсатиб турибди.

Жорий йил фаолиятини бошлаган Меҳнатобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 2-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида қишлоқ фуқароларининг фарзандларига етук мутахассислар санъат сирларидан сабоқ беришни бошлаб юборишди.

Янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилган бир қатор савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчалри хизматидан ховосликлар мамнун.

Тумандаги 16 ва 27-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари учун 16х24 ҳажимдаги ёпиқ спорт заллари янгидан қурилиб фойдаланишга топширилди.

– Туман Прокуратураси, умумий майдони 2 гектардан иборат деҳқон бозори, оилавий поликнилика каби иншоотлар Янги йил байрами арафасида фойдаланишга топширишни режалаштирганмиз, – дейди туман қурилиш бўлими бошлиғи Шавкат Тангиров.  – Ҳар икки қурилиш нуқтасида сўнги пардозлаш ишлари амлга оширилаяпти.

Ушбу объектларни бунёд этишда Давлат Бердимуратов бошчилигидаги “Давр” хусусий қурилиш корхонаси, Абдусалом Полвонов раҳбарлигидаги “Янгиобод бунёдкор қурилиш” масъулияти чекланган жамияти ва бошқа бир қатор корхоналар қурувчилари унум билан меҳнат қилишаётир.

“Обод қишлоқ” дастурига киритилган Ховособод ҳамда Сохибкор қишлоқларини ободонлаштириш бўйича ҳам белгиланган комплекс чора-тадбирлар режаси тўлиғича амалга оширилди.

Бугунги кунда маҳалладаги мавжуд 12 кўп қаватли уйнинг эшик ромлари янгисига алмаштрилиб, томларига мамлакатимизда ишлаб чиқариладиган черепица қоқилди, уйларнинг ташқи кўриниши, йўлаклар, ҳудуддаги тунги ёритгичлар таъмирланди, ноқонуний қурилишлар ўрнида болалар майдончалари, ўчоқ ва тандирхоналар барпо этилди.

Маҳалладаги 26 километр йўлга асфальт ётқизиш ишлари амалга оширилди.

Ташландиқ аҳволга келиб қолган қишлоқдаги 2 қаватли маиший хизмат уйи “Агробанк” ҳамда “Халқ банки” вилоят филиаллари томонидан тубдан қайта таъмирланиб, биринчи қавати аҳолига маиший хизмат кўрсатиш шахобчасига, иккинчи қавати эса барча шароитларга эга меҳмонхонага айлантирилди.

Қишлоқдаги 4-сонли умумий ўрта таълим мактаби “Ховос сув оқава” корхонаси томонидан қайта таъмирталаниб, ўқувчиларнинг замонавий, ёруғ, кенг ва барча шароитлар мужассамлашган синфхоналарида илим олишлари учун барча қулайликлар яратилди.

Кўп йиллардан буён қишлоқ аҳолисини қийнаб келаётган ичимлик суви, табиий газ ва электр энергияси таъминотидаги муаммолар бугунги кунга келиб ўз ечимини топди. Аҳолини электр энергияси билан таъминлайдиган 5 янги трансформатор ўрнатилиб, икки ярим километр масофадаги ичимлик суви қувурлари таъмирланди. Аҳоли томорқасини оқова сув билан таъминлаш мақсадида 7 та артезиан қудуқлари капитал таъмирдан чиқарилди.

Қаровсиз аҳволга келиб қоган собиқ “қишлоқ совети” биноси “Ховос коммунал Мирзо” масъулияти чекланган жамияти томонидан тубдан қайта таъмирланиб, биринчи қавати маҳҳала гузарига айлантирилди. Шунингдек, бу ер маҳалла фуқаролар йиғини, милиция таянч пункти, хотин-қизлар қўмитасига ажаратиб берилиб, бинонинг иккинчи қавтида тикув цехи ташкил этилди.

“Обод қишлоқ” дастуридан ўрин олган Сохибкор қишлоғида ҳам кенг қамровли бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Қишлоқдаги мавжуд 10 та 2 қаватли уйларнинг том, фасад ва ички қисми тўлиқ капитал таъмирдан чиқарилди. Ҳар бир уйга кириш жойига ва чердакка темир эшиклар, эски ёқоч деразалар ўрнига акфа ромлари ўрнатилди. Кўчалар тўлқ асфалт қилиниб, тунги ёритгичлар ўрнатилди.

450 ўқувчи ўрнига мўлжалланган 7-сонли умумтаълим мактаби капитал таъмирдан чиқарилди.

150 ўринли мактабгача таълим муассасининг дастлабки 3 корпуси Янги йил арафасида фойдаланишга топширилади. Шунингдек, ушбу қишлоқда битта замонавий усулдаги ҳаммом биноси қурилиши ҳам жадал бормоқда. Ховос тумани марказига элтувчи катта йўл ёқасини тўлиқ маҳаллий тадбиркорларимизга бўлиб беришни режалаштирдик. Бу ерда савдо, маиший, маданий хизмат кўрсатиш шахобочалари барпо этилади.

А.ҚАЮМОВ