Ширин шаҳрида психологик тренинг ташкил қилинди.
Ширин шаҳрида «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» Давлат дастурининг тегишли бандлари ижроси бўйича ижтимоий-маънавий тарбияга муҳтож хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий тарғибот тадбирларини ўтказиш мақсадида “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари, фаол хотин-қизлар ҳамда «Аёллар дафтари» рўйхатидаги психологик кўмакка муҳтож хотин-қизлар иштирокида психологик тренинг ўтказилди.
Унда Ширин шаҳар ҳокими ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси Сирдарё вилояти бўлими ҳамда Гулистон давлат университети масъул тарғибот гуруҳи ходимлари ўз тақдимотлари билан қатнашдилар.
Вилоят Оила ва хотин-қизлар
бошқармаси Матбуот хизмати.
Comments are closed