Ширин шаҳар 3- сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби бошланғич хотин- қизлар ташкилотининг ҳисобот- сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.  Унда хотин –қизлар қўмитаси  бошланғич ташкилоти раиси Райхон Қобилова ташкилотнинг 5 йиллик фаолияти тўғрисида йиғилганларга ҳисобот берди. Ҳисоботда мактаб аёллари билан олиб борилган ишлар, яратилган қулайликлар, дам олишлари, спорт ва китоб мутолаасига қизиқишларини ошириш  борасида бажарилган ишлар айтиб ўтилди. Шундан сўнг, бошланғич ташкилот аъзолари томонидан ташкилот раиси сайлаб олинди. Унда амалдаги номзод –Р.Қобилова кўпчилик овоз бериши билан қайта сайланди.

Тадбирда вилоят хотин –қизлар қўмитаси раиси Дилфуза Ўролова иштирок этди.

 

Озода Сарафроз