9 май — Хотира ва қадрлаш куни. Ушбу кунда барчамиз, энг аввало, уруш майдонидан қайтмаган ватандошларимизни хотирлаймиз, уларнинг руҳига ҳурмат бажо келтирамиз.

Шунингдек, жанг майдонида мардлик ва жасорат кўрсатган, фронт ортида фидокорона меҳнат қилган, бугун орамизда соғ-омон юрган фахрийларимизни қадрлаймиз ҳамда эъзозлаймиз.

Мазкур сана бизни ҳозирги тинч-осойишта ҳаётимиз, мусаффо осмонимиз қадрига яна бир карра етишга ундайди.