Мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етиш,  миллий ўзлигимизни англаш, жаҳон ҳамжамияти билан тенг ҳуқуқли ҳамкорлик қилиш, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаёт кечириши учун замин тайёрлаган мустақиллигимизни кенг нишонлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ш.Мирзиёевнинг 2018 йил 28 июндаги  “Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 27-лик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори юзасидан O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан туркум байрам тадбирлари ўтказилмоқда.

Шундай тадбирлардан бири Гулистон шаҳар “Аёллар қаноти” гуруҳи томонидан “Сарбонтекс” МЧЖ фаоллар залида ўтказилди.

“Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган “Энг улуғ, энг азиз байрам қувончи” номли тарғибот-ташвиқот тадбирида сўзга чиққанлар барчани кириб келаётган  энг улуғ, энг азиз байрам билан табрикладилар. Шу билан биргаликда партия томонидан аёлларнинг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида ва тадбиркорлик фаолиятидаги ўрнини оширишга алоҳида эътиборни қаратиши, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оилаларда соғлом муҳитни кучайтириш, уларнинг иқтисодий ва маънавий-аҳлоқий асосларини мустаҳкамлаш ҳамда болаларда айниқса, қизларда жисмоний тарбия ва спортга меҳр уйғотиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этаётганлиги ҳамда бугунги кунда амалга оширилаётган лойиҳалари билан таништирилди.

Тадбир сўнгида партия сафига қабул қилинган янги аъзоларни гувохномалари топширилди.

Сабоҳат Бобоева,

ЎзЛиДеп Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот котиби