Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғи асосида уй-жойга муҳтож ногиронлиги бўлган, меҳнатга лаёқатлик даражаси чекланган хотин-қизларга кўмак бериш бўйича янги тизим жорий этилди.

Унга кўра, бу тоифадаги хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва уларга арзон уйлар ажратиш бўйича чора-тадбирларнин

г натижадорлиги маҳаллий ҳокимликлар, маҳалла, Нуроний жамғармаси, хотин-қизлар қўмитаси ва бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда ўрганилди.

Ўрганиш натижалари асосида уй-жойга муҳтож, тўлов қобилиятига эга бўлмаган, имконияти чекланган хотин-қизларни кам таъминланган оилалар учун мўлжалланган арзон нарҳдаги намунавий лойиҳадаги уй-жойлар билан таъминлаш мақсадида уларни касаначилик шартномаси асосида ишга жалб қилиб, шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳамда мутассади ташкилотлар томонидан вилоятда биринчи навбатда уй-жой билан таъминланиши лозим бўлган 81 нафар ҳамда 2018 йил учун 100 нафар хотин-қизлар танлаб олинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан Сирдарё вилоятида ижтимоий ҳимояга муҳтож, меҳнатга лаёқатсиз бўлган ҳамда кам таъминланган оилалар тикув машиналари билан таъминланиб, улар касаначилик фаолияти билан шуғулланиб келмоқдалар. Мазкур фуқароларнинг уй-жойлар учун бошланғич бадаллари маҳаллий ҳокимликлар, ҳомийлар, фуқароларнинг шахсий маблағлари ҳисобидан шакллантириб келинмоқда.

Жумладан, 2017 йил давомида Гулистон шаҳридан 7 нафар, Янгиер шаҳридан 5 нафар, Ширин шаҳридан 5 нафар, Ховос туманидан 10 нафар, Гулистон туманидан 9 нафар, Сайхунобод туманидан 9 нафар, Мирзаобод туманидан 8 нафар, Оқолтин туманидан 8 нафар, Сардоба туманида 7 нафар, Сирдарё туманидан 7 нафар ва Боёвут туманидан 6 нафар хотин қизларни ташкил этади.

2018 йил давомида Гулистон шаҳридан 15 нафар, Янгиер шаҳридан 5 нафар, Ширин шаҳридан 2 нафар, Ховос туманидан 11 нафар, Гулистон туманидан
13 нафар, Сайхунобод туманидан 5 нафар, Мирзаобод туманидан 12 нафар, Оқолтин туманидан 5 нафар, Сардоба туманида 6 нафар, Сирдарё туманидан
12 нафар ва Боёвут 14 нафар хотин қизларни ташкил этилиши режалаштирилган.

Мазкур аёлларнинг барчаси тикиш-бичиш ишларини бажара олишликлари, замонавий тикув дастгоҳларида ишлашда зарур кўникмага эга эканликлари, бу иш уларнинг саломатлигига салбий таъсир этмаслиги аниқланган.

Аёлларнинг меҳнат қобилиятлари эътиборга олинган ҳолда, уларни иш билан таъминлаш мақсадида улардан 48 нафари билан “Ўзбекистон темир йўл-лари” АЖ ўртасида, 22 нафари билан “Ўзпахтасаноат” АК ўртасида, 11 нафари билан “Ўздонмаҳсулот” АК ўртасида касаначилик бўйича шартномалар тузилиб, қайд этилган мутасадди идоралар томонидан ушбу танлаб олинган  фуқаролар    бепул тикув машиналари билан таъминланиб, уларнинг номларига тегишли банкларда омонат ҳисоб-рақамлари ва пластик карталар ҳамда меҳнат дафтарчаси очиб берилди.

Тузилган касаначилик шартномалари асосида касаначи хотин-қизлар томонидан замонавий тикув машиналари билан этак, чойшаб, махсус кийим, ишчи қўлқоплар ва ётоқ чойшабларини бичиш- тикиш ишларини амалга ошириб келмоқдалар.

Тузилган шартнома шартларига асосан таъминотчи корхоналар  ксаначиларни тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш учун зарур хом-ашё материаллари билан таъминлашмоқда.

Касаначилар томонидан шу кунгача 69700
дона фартук, 27814 жуфт қўлқоп, 1760 дона махсус кийим, 48 комплект чойшаб, 800 бўз қоп, 2881 дона бошқа маҳсулотлар тикилган.

2017 йил давомида уй-жойга муҳтож, ногиронлиги бўлган ва меҳнатга лаёқатлилик даражаси чекланган мазкур хотин-қизлардан 17 нафари  Гулистон туманида ва 10 нафари Мирзаобод туманида қурилган арзон уйлар билан таъминланиб, қолган 54 нафар хотин-қизлар  2018 йил якунига қадар уй-жой билан таъминланиши режалаштирилган эди.

Белгиланган режа асосида  ўтказилган тантанали тадбирда яна 20 нафар уй-жойга муҳтож ва ногиронлиги мавжуд бўлган, меҳнатга лаёқатсиз қуйидаги оилалар уй-жой билан таъминланди.

  • Мен ижтимоий ҳимояга муҳтож, ёлғиз онаман, бир  нафар вояга етмаган фарзандим бор, шу бугунги кунгача маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли бинода яшаб келаётган эдим, — дейди Мафтуна Каримова. – Мана бугун Президентимизнинг қарорига асосан янги уйга эга бўлдим. Уйнинг дастлабки бадалини Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси қошидаги “Xotin-qizlarni va oilani qo’llab-quvvatlash jamoat fondi”  томонидан тўлаб берилди. Менга ушбу 25 фоизлик бадалнинг тўланганлигини тасдиқловчи сертификат  ва уй калитини шахсан Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.К.Нарбаева топширди. Мен жуда хурсандман.

Худди шу тадбирда  вилоятда  ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролардан 27 нафари  ногиронлик аравачалари, 27 нафари  эшитиш аппаратлари ҳамда 27 нафари  ҳассалар билан таъминланди.

Мустақилликнинг 27   йиллиги арафасида ўтказилган ушбу тадбир кўтаринки рухда ўтди, унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.Худайбергенов, Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг ўринбосари, Республика хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.Нарбаева, вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев ва бошқалар иштирок этишди. Тадбирда иштирок этган барча фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Президентига ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

 

 

Нилуфар Ғафурова,

Вилоят ҳокимлиги Хотин-қизлар масалалари

 котибияти бош мутахассиси