Гулистон шаҳридаги Ҳунармандлар ва тадбиркорлар марказида “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб  ўтди. Унда Бош вазир ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси  Зулайҳо Маҳкамова ва раис ўринбосари Раъно Турдибоева иштирок этди.

“Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” кўрик-танловининг вилоят босқичи якуний натижаларига кўра  биринчи ўрин Мирзаобод туманидан  танловда иштирок этган Султоновлар оиласига насиб этди. Иккинчи ўринни ховослик Жияновлар оиласи банд этган бўлса,  учинчи ўринга Оқолтин туманидан Мадраҳимовлар оиласи муносиб деб топилди.

Кўрик-танловнинг туман (шаҳар) босқичида ғолибликни қўлга киритган оилалар турли номинациялар бўйича рағбатлантирувчи совринларни қўлга киритдилар. Барча иштирокчиларга тадбир ташкилотчиларининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, «Фаровон оила сари” шиори остида ўтказилган иншолар танлови якуний натижаларига кўра, туман (шаҳар) босқичларида ғолибликни қўлга киритган 11 нафар ўқувчиларга эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир доирасида миллий ҳунармандчилик намуналари, ёш рассомларнинг асарлари, қўл меҳнати билан яратилган буюмлар, миллий таомлар кўргазмаси ташкил этилди.

 

Вилоят Оила ва хотин-  қизлар                                                                                                                                                                        бошқармаси Матбуот хизмати.