Куздан кўнгил узолмай туриб,

Кириб келди, мана қаҳратон.

Изғирину совуқлар билан ,

Оппоқ қорга бурканди ҳар ён.

 

Яратганнинг неъмати бисёр,

Ҳар фаслда бир қат ўсаман.

Қурум босган илиқ мўрида

Эриган қор,бу мен, ўшаман.

 

Ортиқча ранг, ортиқча қиёс ,

Керак эмас қиш қиёсига.

Еру кўкни, дов-дарахтларни,

Кийинтирди бахт либосига.

 

Қаҳратонга қилиб басма-бас,

Қордек тўкилади юраклар.

Силай десам эриб кетади,

Юрай десам оппоқ йўлаклар.

 

Зиёда Шодиева.