O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан давра суҳбатлари ташкил қилинди. Унда O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси вакиллари, Сирдарё вилоят, Гулистон шаҳри ва Сайхунобод тумани Кенгаши ходимлари, депутатлар, тажрибали ва ёш тадбиркорлар, Ёшлар ишлари агентлиги Гулистон шаҳар бўлими, маҳаллалардаги ёшлар етакчилари, Ёшлар парламенти ва Ёшлар қаноти аъзолари, ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбир доирасида ёшларнинг тадбиркорлик ва фермерлик фаолиятига қизиқишини кучайтириш, ўз бизнесини ташкил этиш учун иқтисодий ва ҳуқуқий шароитлар яратиш, ёшларни мамлакатимиз келажаги йўлидаги интилиши, изланишлари, жамоат ишларидаги фаол иштирокини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш мақсадида ёшлар саёҳатлари ташкил қилинди ва  Конституциявий Қонун лойиҳаси юзасидан давра суҳбатлари ўтказилди.

Иштирокчиларнинг илк манзили Гулистон шаҳрида жойлашган “WORLD  OF  TECHNO” МЧЖ корхонаси бўлди ва қонун лойиҳаси юзасидан муҳокамалар ўтказилди.

Тадбирда O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши Аппарат раҳбари Шоҳиста Бозорбоева ва O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Жамшид Жалоловлар сўзга чиқиб йиғилганларга “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Шундан сўнг иштирокчилар  “WORLD  OF  TECHNO” МЧЖ корхонаси фаолияти билан танишдилар. Вилоят Асака банкидан олинган 1,5 млн АҚШ доллари кредити эвазига жорий йилнинг май ойидан корхонада  қоп ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. 65 нафар кишининг бандлиги таъминланган.

Ёшларнинг кейинги манзили “IT-Park” Дастурий махсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки вилоят филиали бўлди.

Филиал раҳбари Ойбек Анваров вилоятининг барча туман ва шаҳарларида рақамли технологиялар ўқув марказлари (IT Center) ташкил қилинганлигини таъкидлаб ўтди. Айни вақтгача 4800 нафар ўқувчилар курсларни тамомлаб IT сертификатига эга бўлишган. 2022

IT-Park  вилоят филиалида  логистика маркази очилган бўлиб, ушбу марказда 170 нафар инглиз тили мутахассислари сараланиб, улардан 10 нафари филиалда  муваффақиятли  иш  олиб боришмоқда.

IT-Park Сирдарё вилояти филиалида 8 та резидентлар мавжуд. IT соҳасидаги 18 та йўналишда иш фаолият олиб бораётган МЧЖлар IT-Park резиденти бўлиш имкониятига эга.

Тадбир давомида O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Жамшид Жалолов сўзга чиқиб иштирокчиларга партиянинг мақсад-вазифалари ва амалга оширилаётган ишлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида маълумотлар бериб ўтди.

Тадбир якунида  IT-Park  вилоят филиали раҳбари Ойбек Анваров бир гуруҳ ёшларга партиянинг эсдалик совғаларини топширди.

Сайҳунободлик  ёш тадбиркор Дилмурод Абдураҳмонов ўз  хонадони томорқасида    Калифорния  “қизил ёмғир чувалчанглари”дан биогомус ўғит-маҳсулотини етиштириш билан шуғулланмоқда.

— Дастлаб Қўқон шаҳридан 3 кв.метр ҳажмда олиб келинган Калифорния “қизил ёмғир чувалчанглари” 24 кв.метр жойга биогомус ўғит-маҳсулотини етиштириш учун қўйилди. Мавсусий иш ўринлари яратилиб, 8 ой мобайнида 62 млн.сўм соф даромад олдик, -дейди Дилмурод Абдураҳмонов.- Йил якунига қадар 100 млн.сўм соф даромад олишни режа қилганмиз.

Партия  фаоли келгусида ўз томорқасида ушбу фаолият турини янада кенгайтириб,  10 нафар доимий ишчи ўрни яратишни ният қилган. У ижтимоий тармоқда тадбиркорлик фаолиятини ёритувчи телеграмм канали ташкил этганлигини, мазкур канал орқали бугунги кунда қўшни туман ва маҳаллаларга ҳам сифатли биогомус маҳсулотини етказиб бераётганлигини қайд этди.

Тадбир якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга тадбиркор томонидан керакли жавоб ва тавсиялар бериб ўтилди.

 

Ҳусан ЖАББОРОВ,

O’zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

Ёшлар ва бизнес тузилмлар билан

ишлаш бўлими мудири.

 

 

.