Гулистон давлат университетида “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи стипендияси” республика танловининг Сирдарё вилоят босқичи бўлиб ўтди.

– Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгашининг ташаббуси билан олий таълим муассасалари талабалари ўртасида  ўтказиб келинаётган ушбу танловдан кўзланган мақсад – ёшлар орасига янада чуқурроқ кириб боришини таъминлаш, талабаларнинг жамоат ишлари ва иттифоқ фаолиятидаги фаоллиги, ташаббускорлигини рағбатлантириш, уларнинг иқтидори, илмий салоҳияти, фаоллиги ҳамда шижоатини яна оширишдан иборатдир, – дейди Ўзбекистон ёш иттифоқи Сирдарё вилоят кенгаши раиси Ш.Зайниддинов.

Танловда нуфузли комиссия аъзолари томонидан иштирокчиларнинг дарсларни ўзлаштириши ва жамоат ишларидаги иштироки, билим даражаси, фикрлаш қобилияти, дунёқараши, ҳужжатлари, тақдим этилаётган лойиҳасининг долзарблиги ва оригиналлиги, ҳаётга тадбиқ этилиши каби мезонлар асосида  баҳоланди.

Танловда юқори натижаларга эришган Гулистон давлат университетининг 5 нафар талабаси “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи стипендияси” танловининг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

А.ҚАЮМОВ