Мен Гулистон тумани Юлдуз маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қиламан, вақтинча ишсизман. Турмуш ўртоғим бевақт вафот этганидан сўнг 4 нафар  фарзандим билан бева қолдим. Жуда оғир шароитга тушиб қолган эдим. Уйим ҳам таъмирталаб эди. Президентимизга минг раҳмат, биз каби аҳолининг кам таъминланган қатламларинги қўллаб-қувватлаш ҳақида қарор чиқарган эканлар. Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси  маҳалла, ҳокимият вакилларидан иборат ишчи гуруҳи шароитимизни ўрганиб, бизнинг уйимизни таъмир қилиш рўйхатига олишди. Яқинда “Зилола озод файз курилиш” маъсулияти чекланган жамияти раҳбари Зокир Примкулов бошлиқ 10 га яқин ишчилар келиб, уйимиз томини, дераза ромлари ва эшикларни  алмаштириб, суваб, оқлаб беришди. Илоҳим, шу савобли ишга бош қўшган барча барака топсин. Насиб қилса, менинг болаларим ҳам вояга етиб, қўлидан иш келса, албатта, шу юрт учун, халқ учун муносиб хизмат қилади.

 

Фарҳоджон Мирсаитов,

Гулистон тумани Юлдуз МФЙ