O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши ташаббуси билан Ширин шаҳар ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги Ширин шаҳар бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Ширин шаҳар Кенгаши билан ҳамкорликда М.Улуғбек маҳалласида ёшлар ўртасида спортнинг оммавийлигини ошириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш мақсадида спортнинг шахмат, шашка турлари бўйича мусобақалар ўтказилди.

Мусобақада Ширин шаҳар ҳокими ўринбосари Н.Алимова ва O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши бўлим мудири Ҳ.Жабборовлар сўз олиб спортчиларга омадлар тилаб мусобақани очиб бердилар.

Мусобақада 50 дан ортиқ ёшлар куч синашди. Ғолиблик учун даъвогарлар ўртасидаги баҳс қизғин ва муросасиз кечди.

Мусобақа якунларида шашка турида Гулмира Абдуқаҳҳорова биринчи поғонадан жой олган бўлса, Абдулла Нуралиев ва Шерзод Каримқулов иккинчи ҳамда учинчи ўринни эгаллади. Шахмат беллашувларида Адҳамжон Нарзуллаев,  Зиёдулло Отақўзиев ҳамда Тожихол Ғозиева шоҳсупага кўтарилди.

Мусобақа ғолиблари O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши ва М.Улуғбек маҳалласи ёшлар етакчиси томонидан 1, 2, 3-даражали медал ва диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

Шаҳзод ТОЖИҚУЛОВ,

O`zLiDeP Ширин шаҳар Кенгаши                                                 раисининг  Ёшлар масалалари бўйича                                       ўринбосари.