Ҳар биримиз маҳалла деб аталмиш гўшада камолга етганмиз, халқимизнинг ўлмас анъана ва қадриятларига  туғилиб-ўсган маҳалламизда дуч келганмиз.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ -87-сонли Фармони билан тасдиқланган Миллий дастурдаги вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида вилоятимизнинг барча туман-шаҳарларидаги маҳаллаларда “Қадриятларимиз-бебаҳо бойлигимиз” шиори асосида маънавий-марифий тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Гулистон туманидаги  “Олтин водий” ва Фурқат маҳалласида ташкил этилган маънавий-марифий тадбирда Хал депутатлари туман Кенгаши  кенгаши котибияти мудири Д.Анорқулова, туман Оила ва хотин-қизлар бўлими етакчи мутахасиси Ш.Қаршибоева, «Оқила аёллар» ҳаракати аъзолари  ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди.

Вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси Матбуот хизмати