Оила кодексининг 217-моддасида , тергов ҳибсхоналарида , озодликдан маҳрум этиш тариқасидаги жазони ижро этувчи муассасаларда сақланаётган шахслар қонуний тартибда никоҳдан ўтишлари мумкинлиги белгиланган. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йилдаги  550-сон қарорига илова қилиб келтирилган “Фуқаролик ҳолати далолатномалларини ёзиш органлари тўғрисида”ги низомга асосан, жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўтаётган шахслар билан никоҳни қайд этиш шу муассасаса жойлашган ҳудуддаги ФХДЁ органлари томонидан амалга оширилади, деб кўрсатилган.

            Бунда маҳкум билан никоҳга киришни хоҳловчи шахс никоҳга кириш ҳақидаги махсус бланкдаги аризанинг ўзига тааллуқли қисмини тўлдириб, доимий ёки вақтинча рўйхатдан ўтган жойидан қатъий назар, ФХДЁ органига топширади. ФХДЁ органи уларга берилган аризани тасдиқлаб аризачига қайтаради. Шундан сўнг маҳкум билан никоҳга киришни хоҳловчи шахс бу аризани маҳкумга бериши учун жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятига топширади.

         Маҳкум билан никоҳга кириш ҳақидаги аризани олгандан  кейин жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти уни тегишли жойини тўлдириш учун маҳкумга тақдим этади. Маҳкум аризанинг ўзига тегишли қисмини тўлдиради ва муассасага топширади. Жазони ижро этиш муасасасаси маъмурияти маҳкумнинг маълумотлар асосида аризани тасдиқлаб, жазони ижро этиш муассасаси жойлашган мазкур ҳудуддаги ФХДЁ органига юборади.

            ФХДЁ органи никоҳланувчиларни тиббий текширувдан ўтиши учун йўлланма ва никоҳни қайд этиш вақтини белгилаш тўғрисидаги хабарнома жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятига юборилади.

            Маҳкум билан никоҳни қайд этиш ФХДЁ органи билан келишилган ҳолда жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти томонидан ажратилган бинода никоҳга кирувчи шахсларнинг иштирокида амалга оширилади.

                        “Юрист блогер” каналидан олинди.