Сирдарё вилоятининг барча ҳудудларида давлат хизматлари марказлари томонидан “Ҳуқуқингни бил ва талаб қил” акцияси ўтказилмоқда.

Акция доирасида вилоятнинг барча тумани ва шаҳар Давлат хизматлари марказлари томонидан “Ҳуқуқингни бил ва талаб қил” – кўнгиллилардан ташкил топган ишчи гуруҳлари томонидан бепул ҳуқуқий хизмат тадбирлари ташкил қилинди. Улар томонидан жойларда уйма-уй юриб ҳуқуқий ёрдам бериш чораларини кўрилди.