Сайхунобод туманида 43 та оила яраштирилди

Инсон қалбида меҳр-оқибат туйғулари, илм-маърифатли бўлиш аввало, оилада шакллана бошлайди. Шу жиҳатдан оилавий ажримларга олиб келаётган сабабларни таҳлил этиш муҳим аҳамият касб этади. Жорий йилнинг апрел ойи якунларига кўра, Сайхунобод туманида ажрим ёқасида турган оилалар 70 тани ташкил этгани ҳолда улар билан тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилди. Натижада бугунга қадар 43 та оилани яраштиришга эришилди.

 

Вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси Матбуот хизмати.