Мирзаобод тумани М.Улуғбек маҳалла фуқаролар йиғини “Туякаш” кўчасида истиқомат қилувчи Шодиёна Раимова хотин-қизларга давлатимиз томонидан яратилаётган имкониятлардан фойдаланиб, субсидия асосида иш фаолиятини олиб бормоқда.

 

Ҳозирги кунда 45 нафар аёлларни иш билан таъминлаган Шодиёна буюртма асосида корхоналарга ишчи кийимлари тикишни йўлга қўйган.

Қаҳрамонимиз Шодиёна бугунги кунда касаначилик фаолиятини ҳам йўлга қўйиб, маҳалланинг 100 нафар хотин-қизларига иш ўрни яратишни мақсад қилган.

-Маҳалламиз аёлларининг шаштини кўриб, хотин-қизлар учун яратилган имкониятлар эшигини очишда йўлбошчи бўлаётганимдан фахрга тўламан — дейди маҳалла хотин-қизлар фаоли Феруза Абдураззоқова. –Маҳалламизда тадбиркор ва ташаббускор аёллар кўп. Улар  меҳнатлари орқасидан хонадонларини обод, дастурхонларини тўкин қилиш баробарида ватанимиз иқтисодига ҳам муносиб ҳисса қўшишмоқда.

Оила ва хотин-қизлар бошқармаси Матбуот хизмати