Ҳуқуқий Ахборот куни

                        ҲЕЧ БИР ШАХС ҲУЖЖАТСИЗ ҚОЛМАЙДИ

  Оқолтин туман адлия бўлими ходимлари томонидан “Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди” акцияси доирасида доимий равишда хатлов ишлари олиб борилмоқда.

    Соҳа ходимлари томонидан аниқланган ҳолатлар юзасидан фуқароларга туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома, никоҳ гувоҳномаси ва бошқа турдаги гувоҳномалар расмийлаштирилиб берилмоқда.

    Хусусан, мазкур йилнинг 16-феврал куни Оқолтин тумани “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи Маҳкамова Гулбаҳор Баттиёр қизига такрорий равишда туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома топширилди.

  Ҳафтанинг ҳар чоршанбаси — “Ҳуқуқий Ахборот куни” деб белгиланган. Ана шу муносабат  билан мазкур кунларда “Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди” акцияси ўтказиб борилмоқда.

                                                                                   Алишер ЗИЯЕВ,

                                                           Оқолтин туман Адлия бўлими бошлиғи.