Азиз аёллар, опа-сингиллар!

 Янги йилга саноқли кунлар қолган мана шу шукуҳли дамларда юртимизга қутлуғ қадамлар билан кириб келаётган 2014 йил билан сиз, азизларни чин қалбимдан табриклайман, барчангизга ўзимнинг чуқур ҳурматимни билдириш, самимий тилакларимни изҳор этиш мен учун катта шараф, катта бахт.

Бугун ўз поёнига етаётган 2013 йилни шукроналик туйғуси билан, мамнуният билан кузатишга тўлиқ асосларимиз бор.

Бунинг исботини авваламбор Ватанимизнинг олдида турган буюк мақсад ва муддаоларга эришиш, замонавий, эркин ва мустақил давлат, фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида амалга ошираётган улкан ишлари-мизда, иқтисодиётимизнинг барқарор суръатлар билан ўсишида, аҳолимизнинг яшаш даражаси ва сифати юксалишида, юртимизнинг қиёфаси тобора чирой очаётганида, мамлакатимизнинг халқаро майдонда обрў-эътибори ва ўрни кучайиб бораётганида кўрамиз.

Ўзбекистонимизнинг,  бугунги кунда бутун дунё тан олаётган юксак марраларга эришишида,  обод ва фаровон ҳаёт барпо этишда аввало шу саховатли заминда яшаётган ҳар қайси инсоннинг муносиб ҳиссаси бор.   Бу ютуқларнинг барчасига халқимизнинг кундалик оғир ва машаққатли меҳнати, мардлиги ва матонати, бир ёқадан бош чиқариб, ягона оила бўлиб, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикни, ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибатни кўз қорачиғидек асраб яшаётгани-миз мустаҳкам замин бўлаётганини ҳеч қачон унутмайлик.

Шу жумладан вилоятимиз  ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги юксалишларда ҳам сиз, азиз опа-сингилларимизнинг ҳар бирингизнинг ўрнингиз мавжуд. Бугунги кунда вилоятимизнинг 300 дан ошиқ умумтаълим мактабларида, соғлиқни сақлаш муассасаларида  кўп минглаб устоз аёлларнинг меҳнат қилаётганлиги, қишлоқ хўжа-лиги ишларида  икки юз минг нафарга яқин опа-сингилла-римиз яқиндан кўмак бериб келаётганлиги, юзлаб опа-сингилларимизнинг эркаклар билан бир сафда ташкилот, идора, хўжаликларни моҳирона бошқараётганликлари аёллари-мизнинг Тўмарис, Бибихоним каби буюк момоларга муносиб фарзанд эканликларидан дарак бериб турибди.

Бугунги кунда вилоятимизда фаолият юритаётган ҳар бир ташкилотда бошланғич хотин-қизлар ташкилотлари ишлаб турибди ва улар аёллар ва уларнинг оилаларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга ҳисса қўшиб келяптилар.

Йил якунида  ўтказилган  «Энг яхши бошланғич хотин-қизлар ташкилоти» танловининг респуб-лика босқичида биз-нинг  6 нафар  вакил-ларимиздан 3 нафари фахрли  2 ўрин, 3 нафари — 3 ўринни эгаллаганликларининг ўзи бу борада самарали ишлар олиб бораётганликларидан даракдир.

2013  йил  «Обод турмуш йили»да вилоят хотин-қизлар қўмитаси томонидан вилоят аёлларини қўллаб-қувватлаш, фаол ва тадбиркор аёллар сонини кўпайтириш, уларни жамият ҳаётида фаол иштирок этишга тарғиб қилиш борасида бир мунча эътирофга арзигулик ишлар амалга оширилди. Жумладан, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда ОАТ «Микрокредитбанк» ўртасида тузилган шартномага кўра уч минг нафарга яқин оилавий тадбиркорлик билан шуғулла-нишни мақсад қилган аёлга имтиёзли кредитлар берилди. Бунинг натижасида  беш мингтадан ошиқ янги иш ўринлари яратилди. Ўйлаймиз-ки, ушбу  лойиҳа янги, юртбошимиз томонидан  «Соғлом бола йили» деб ном-ланган 2014 йилда ҳам давом этади. Шу билан бирга янги йилнинг «Соғлом бола йили» деб аталиши ҳам бежиз эмас. Ушбу йилда оналар ва болалар саломатлигига жуда катта эътибор қаратилади, моддий ресурслар ажратилади. Янги йилда аёллар ва болалар  саломатлигини тиклаш, мустаҳкамлаш, уларнинг билим олишлари, спорт билан шуғулланишлари, дам олиш-лари учун муносиб шарт-шароитлар яратилади. Давлати-мизнинг ушбу сиёсати юрти-мизда аёллар ва болаларнинг саломатлигига   ғамхўрлигидан  дарак бериб турибди.

Муҳтарама опа-сингиллар!

 Бугун, мана шу мунаввар дақиқаларда янги йилга пок ва қутлуғ ниятлар билан қадам қўяр эканмиз, Оллоҳдан аввало ўз марҳамати ва назарини аямасдан, бебаҳо неъмат бўлмиш тинчлик ва осойишта-ликни, аҳиллик ва бағрикенг-ликни, қут-баракани янада зиёда қилишини, бундан буён ҳам доимо йўлимизни очиб беришини сўраймиз.

«Соғлом бола йили» деб номлаган 2014 йилда  халқимиз, Ватанимиз истиқбо-лини, шу муқаддас заминда яшаётган ҳар бир инсон, ҳар қайси оиланинг орзу -умидларини рўёбга чиқишини, шаҳар ва қишлоқларимизни янада обод, ҳаётимизни янада фаровон этишга қаратилган амалий интилишларимиз мужассам экани, ўйлайманки, барчамизга яхши аён.

Янги йилда мўлжалланган бундай дастур ва режалари-мизнинг барчаси 2014 йилнинг ўтиб бораётган эски йилдан асло кам бўлмаслигига, ҳаётимизнинг ҳар томонлама файзли ва баракали, сермазмун бўлишига хизмат қилиши, шубҳасиз.  Барчангизни кириб келаётган янги — 2014 йил билан яна бир бор табриклай-ман.

Мана шу гўзал айёмда қалбим тўрида бўлган энг эзгу, энг олийжаноб тилакларимни сиз азизларимга изҳор этмоқчиман:

Янги йил ҳар бир аёл, ҳар бир оилага сиҳат-саломатлик, бахту саодат ва омад олиб келсин!

Яратганнинг ўзи  эл-юртимизни ўз паноҳида сақла-син!

Янги йил барчамизга муборак бўлсин!

 

Дилшода Ҳайдарова,

вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси.