Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов «Аёлни эъзозлаш, унга эҳтиром кўрсатиш – халқимизнинг ўзига хос энг гўзал фазилатларидан бири. Аёлни улуғлаш – оилани, Ватанни, ҳаётни улуғлаш деб тушунади элимиз. Айниқса, мустақилликка эришилгач, Ўзбекистонда хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини мустаҳкамлаш борасида давлат аҳамиятига молик тарихий ишлар амалга оширилмоқда», деб таъкидлаган эдилар.

Президентимизнинг 2004 йил 25 майдаги «Ўзбекистон хотин – қизлар кўмитаси фаолиятини қўллаб – қувватлаш борасида қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-34/34 сонли Фармони аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, соглигини мустаҳкамлаш, хотин-қизларни иш билан таъминлаш, умуман олганда, аёлларнинг жамиятдаги мавқеини оширишда муҳим аҳамият касб этади. Аёлларнинг жамиятдаги ижтимоий мавқеини ошириш соҳасидаги туман, шаҳар  ҳокимлари ва хотин-қизлар қўмиталарининг долзарб вазифалари эса фармондa ўз аксини топган. Президент Фaрмoнининг aсл моҳияти демократик муносабатни барқарорлаштириш, шахс эркинлиги ва ҳуқуқларини кафолатлаш зарурати кучaйган пaллaдa xoтин-қизлар, oнaлaр вa улар тaрбиялаётган фaрзaндлaрнинг ижтимоий-сиёсий фaoллигини oширишдан ибoрaтдир.

 Ватанимизда аёлларга алоҳида берилаётган эътиборни шунда кўриш мумкинки, 1999 йил “Аёллар йили” , 2000 йил “Соғлом авлод” йили, 2001 йил “Оналар ва болалар” йили,  2005 йил “Сиҳат-   саломатлик йили”, 2012 йил “Мустаҳкам оила йили”, 2013 йил “Обод турмуш йили” ва ниҳоят амалдаги  “Соғлом бола йили”деб эълон қилинишида ва шу муносабат билан амалга оширилаётган эзгу ишлар, тадбирлар замирида ҳам аёлга ҳурмат, эҳтиром, жисмоний камолоти хусусида фикрлаш, қайғуриш ҳисси борлиги яққол намоён бўлади.

Республикамизда аёллар билан боғлиқ масалалар давлат ва жамиятнинг диққат марказидадир. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 46 – моддасида “Хотин – қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар”  деб таъкидланишида, ҳамда бунга ҳаётнинг барча жабҳаларида амал қилиниши фикримиз далилидир.

 Мамлакатимизнинг сиёсий ҳаётида, давлат ва жамият бошқарувида, иқтисодиётимизнинг барча тармоқларида,  маданият, илму — фан, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, спорт каби ижтимоий соҳаларда аёлларимизнинг ўрни ва роли ортиб бораётганлиги айниқса эътиборлидир.

Бугунги кунда мамлакатимизда фаолият юритаётган  4 та сиёсий партия миллионлаб фаол аёлларимизни ўзига аъзо қилган, уларнинг вилоятимизда фаолият кўрсатаётган бўлимлари фаол аъзолари сони  5 минг нафарга яқинни  ташкил этади. Вилоятимизнинг илк аёл сенатори Ҳаётхон Ортиқбоева, ЎзЛИДЕП партияси  вилоят бўлими раҳбари Шоҳиста Бозорбоева ва бошқалар ўзларининг ортидан фаол аёл-қизларимизни эргаштиришган. Партияларнинг “Аёллар қаноти” минглаб аёлларни ўз қаноти остига жам қилган. 

 Шунингдек, вилоятимизда 1500 нафардан  ошиқ раҳбар аёллар фаолият юритмоқда, улар фермер хўжаликлари раҳбарлари, таълим муассасалари  директорлари, корхона ва ташкилотлар, тадбиркорлик субьъектлари раҳбарларидир. Шубҳасиз, жамиятнинг сиёсий ҳаётида уларнинг роли ва ўрни беқиёс.

  Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, вилоятда рўйхатга олинган 300 дан ортиқ нодавлат-нотижорат ташкилотларининг 60 фоизини аёллар бошқаради, уларнинг сафи  “Соғлом авлод” ХХЖ вилоят бўлими раиси Юлдуз Усмановадан бошланган, уларнинг орасида маҳаллалар оқсоқоллари кўпчиликни ташкил этади.   

Бугун Ўзбекистонда демократик давлат, фуқаролик жамияти барпо этилмоқда. Фуқаролик жамияти аёллардан ҳам ўз ҳақ – ҳуқуқларини, манфаатларини ҳимоя қилишни ва улардан ўз муаммоларини ечишга бўлган табиий интилишни талаб қилади. Хотин қизларнинг бунга тайёр бўлиши муҳим ижтимоий аҳамиятга эга.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, фермерлик, кичик ва ўрта бизнес, хусусий тадбиркорлик фаолияти каби хозирги замон ва бозор муносабатлари талаб қилаётган соҳаларда ҳам хотин – қизларнинг фаол иштироки ва нуфузи тобора кучайиб бораётганига гувоҳ бўлиб турибмиз. Фақатгина бу йилнинг бошида вилоят аёллари орасида тадбиркорлик билан шуғулланаётган аёллар сони  6 минг нафардан ошиқни ташкил этди. Бугунги кунда тадбиркор аёлларимиз туман ва қишлоқларда яшайдиган ўз дугоналари учун “Соғлом аёл. Марказлари ”куриш тараддудида. Шундай марказлар Мустақиллигимизнинг 23 йиллиги арафасида Гулистон  шаҳри, Сайхунобод, Сардоба, Боёвут ва бошқа туманларида ишга туширилади.

 

Қизларимиз, аёлларимизнинг жисмонан бақувват бўлиши бизнинг бундан кейинги тараққиётимизнинг муҳим заминларидан ҳисобланади. Қизларимизнинг идеали машҳур Тўмарис, Бибихоним, Зебунисо, Барчиной, Нодирабегим кабилар бўлиши керак. Чунки улар ўзларида ақлий ва жисмоний баркамолликни бенуқсон уйғунлаштирганликлари билан, ўзларининг жасорат ва матонатлари, ақл – заковати, нафосат ва назокати билан ўчмас ном қолдирганлар.

Бугунги кунда кўплаб ёш қизлар, аёлларимизнинг асосий мақсади -ижтимоий –сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар жараёнида фаолликни ошириш, юксак маънавий фазилатларни мужассамлаштириш, миллий тафаккурни шакллантиришдан иборат. Ёшларни маданий, тарихий анъаналаримизга ҳурмат, Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, қизларни оилавий турмушга тайёрлаш, тадбиркорлик ва касб – ҳунарга ўргатиш бугунги куннинг долзарб масалаларига айланди. Ёш аёллар, қизларни иш билан банд этиш, тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишда, кичик ва ўрта бизнесда, айниқса қишлоқ жойларида хотин – қизлар ташаббусларини қўллаб қувватлаш, уларга ҳуқуқий ва ижтимоий шарт – шароитларни кенгайтириш муҳим аҳамиятга эга.

Хулоса қилиб айтганда, аёл – ижодкор, аёл – ҳар ишда мададкор. Ҳаётни ҳаётга, авлодни авлодга уловчи аёл. Аёл – оиланинг, жамиятнинг ишончи, таянчидир.

 

                                                                           Д.Ҳайдарова,

                                                     Вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси.

b style=»mso-bidi-font-weight: normal;»

/span