Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон либерал демократик партиясининг дастурий мақсад-вазифаларни хаётга тадбиқ этиш мақсадида, шунингдек, давлатимиз раҳбарининг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида  яқинда Гулистон шаҳар “Нозигул Сардор Оқолтин” хусусий клиникасида  “Намуна” ва “Сайқал”  номидаги  маҳалла  фуқаролар  йиғинида  истиқомат қилаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган аҳоли ўртасида бепул тиббий кўрик ўказилди. Шу куни 100 нафардан ортиқ аҳоли малакали травматолог, неврапотолог, лор, эндокринолог, стаматолог, ортопед, УЗИ, ЭКГ каби тор доира мутахасcислари томонидан текширувдан ўтказилди.

Мазкур хайри  ишлар  давом  эттирилиши,  партиянинг  Сирдарё вилоят Кенгашига мурожаат  қилиш  билан  хафтанинг шанба кунлари ушбу клиникада бепул  ўтказишга келишиб олинди.

 

Сабоҳат БОБОЕВА,

  O’zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

Аёлларнинг сиёсий фаоллиги,

жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш

бўлими мудири