Бу салат гўзаллиги билан дастурхонимизни безатибгина қолмай, лаззатли мазаси билан дастурхон атрофидагиларни мафтун этади.

Керакли маҳсулотлар: (2 порция учун):

100 гр булғор қалампири

Қиймаси учун:

50 гр бринза

30 гр қаймоқ

20 гр сариёғ

1 бўлак  саримсоқ

Таъбга кўра укроп ва туз.

Тайёрланиши: Булғор қалампири банди ва уруғидан тозаланиб, бутунлигини сақлаган ҳолда ювилади.

Шундан сўнг қайнаб турган сувга ботириб олингач,  ичига қаймоқ ва сариёғ қўшилган қийма солинади. Қийма тайёрлашдан аввал совуқ  сувга солиб олинган ва майда қилиб тўғралган бринзага майда тўғралган саримсоқ ва укроп аралаштирилади.  Булғор қалампири япроқ шаклида кесиб қўйилади.